Камчаткада яна кучли зилзила юз берди
Иллюстратив фото
Россиянинг Камчатка ўлкасида 7,8 магнитудали зилзила юз берди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўйича бош бошқармаси зилзила маркази 10 км чуқурликда жойлашганини маълум қилди.
Камчатка ўлкаси губернатори Владимир Солодов барча хизматлар юқори шай ҳолатга келтирилганини билдирди. У ярим оролнинг шарқий қирғоқларида цунами хавфи мавжудлигини айтди.
Ҳозирча вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар йўқ. Қутқарув хизматлари жамоат объектлари ва уй-жойларни текширишни бошлаган.
Ҳудуд фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Лебедев Семячик вулқони яқинида баландлиги 62 сантиметр бўлган иккинчи тўлқин пайдо бўлганини маълум қилди.
Бу Камчаткадаги биринчи кучли зилзила эмас. Шу йилнинг 30 июль куни 7,5 магнитудали сейсмик ҳодиса минтақани ларзага солиб, цунами ва ҳатто Ключевской вулқонидан кул кўтарилишига сабаб бўлганди. Сув йўлидаги ҳамма нарсани, жумладан, балиқни қайта ишлаш заводини ҳам ювиб кетганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг