Камбағал оилаларга ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори (798-сон, 18.12.2025 й.) билан «Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.
Мазкур низомга кўра, камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ва парваришланган ҳар 100 та дарахт учун базавий ҳисоблаш миқдори нинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Талабгор ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан тайинланган масъул ходим (мураббий) тавсия ва кўрсатмаларига асосан танланган майдонда ерни тайёрлайди, дарахт кўчатларини 1 мавсум давомида экади ва парваришлайди.
Шунингдек, мураббий туман (шаҳар) экология бўлими билан биргаликда талабгор томонидан экилган дарахт кўчатларини жойига чиққан ҳолда далолатнома ва фотоҳисобот асосида қабул қилиб олади.
Туман (шаҳар) экология бўлими томонидан «Экофаол фуқаро» платформасида ҳар бир талабгор учун шахсий кабинет очилиб, унга экилган дарахт кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади.
Шунингдек, киритилган маълумотлар туман (шаҳар) экология бўлими томонидан 5 иш куни ичида тасдиқланади ёки тасдиқланиши рад этилади.
Туман (шаҳар) экология бўлими экилган дарахт кўчатлари сонига мутаносиб равишда субсидиянинг 50 фоизини талабгорга тўлаб бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига талабнома юборади.
Экология бошқармалари субсидия маблағларини 5 иш куни мобайнида талабгорнинг банк картасига ўтказиб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг