Йирик давлат активи 266 млрд. сўмга сотилди
"E-auksion" электрон савдо платформаси орқали давлат активлари, тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкаларини сотиб олишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Бугун, 13 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган давлат мулки бўйича 3 нафар иштирокчи ўртасида қизғин баҳс борди.
Бошланғич нархи 204,9 млрд. сўм бўлган давлат мулки 1 соат 23 минут давом этган савдода 15 қадам нархи оширилиб 266,4 млрд. сўмга сотилди.
Савдода “Doʼmbrobod city group” МЧЖ ғолиб ва “Build power” МЧЖ резерв ғолиб деб топилди.
Маълумот учун, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган давлат мулки 27,9 гектар ер майдони ҳамда 29851 кв.м бино-иншоотларга эга. Шаффоф ўтган онлайн аукционни e-auksion.uz платформасидан рўйхатдан ўтмасдан туриб ҳам тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг