«Йил ўқитувчиси» танловининг иккинчи босқичи қандай ташкил этилади?
Таълим назорати Telegram-канали «Йил ўқитувчиси» танловининг иккинчи босқичи қандай ташкил этилиши тўғрисида маълумот берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Йил ўқитувчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан танловининг иккинчи босқичи жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилади.
Бунда иккинчи босқичга ўтган номзоднинг ўз фанидан дарс ўтиш маҳорати ҳакамлар ҳайъати, шунингдек, педагогларнинг овоз бериш йўли орқали баҳоланади.
Синов дарслари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган мактабларда ташкил этилади. Мазкур мактаблардаги синфлар ҳакамлар ҳайъати томонидан номзод дарс берадиган фан бўйича қуръа ташлаш йўли билан, шунингдек, дарс машғулотлари мавзулари тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинади.
Номзод томонидан ўтилган дарс машғулотлари ҳакамлар ҳайъати томонидан 60 баллик тизим асосида баҳоланади. Шунингдек, мазкур дарс машғулоти видеоёзувлари махсус платформага жойлаштирилади ҳамда иштирокчи истиқомат қилаётган ҳудуд педагоглари томонидан 40 баллик тизим асосида овоз бериш йўли орқали баҳоланади.
Иккинчи босқич якуний натижаларига кўра, ҳар бир туман (шаҳар)дан энг юқори балл тўплаган 2 нафардан номзод танловнинг учинчи босқичига ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг