Йил охирида мева-сабзавот нархлари нисбатан қиммат бўлиши мумкин
2018 йилнинг иккинчи ярмида инфляцион хатарлар ҳам ички, ҳам ташқи характерга эга бўлади. Бу ҳақда Марказий банк берган ҳисоботда маълум қилинган.
Ички хатарларга тартибга солинувчи нархларни янада индексациялаш, шунингдек, кредитлаш ҳажмлари кенгайиши ва иш ҳақининг ошиши шароитларида ички талабнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш киради.
Бу ерга йил охирида мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг мавсумий ошиши ҳам кириб кетади. Бундан ташқари, маҳаллий мева ва сабзавот ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳияти ички бозорда нарх қимматлашиши омилига айланиши мумкин - ҳаммаси экспортга чиқади ва ички таъминот анча қисқариши мумкин.
Шу билан бирга, режалаштирилган кўрсаткичларга нисбатан бюджет харажатларининг юқори даражаси инфляцияга босим ўтказиши ҳам мумкин. Ҳосилдорлик ўсишининг паст даражадаги давомийлиги билан боғлиқ ноаниқлик ҳам маҳаллий товарлар таннархини камайтириш бўйича ишни анча чеклайди. Иш ҳақи меҳнат унумдорлиги ўсишидан тезроқ суръатларда ўсадиган бўлса, инфляцияга талаб томонидан қўшимча босим бўлади.
Ташқи хатарлар орасида асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларда иқтисодий фаолликнинг заифлашиши ва Ўзбекистоннинг асосий экспорт позициялари бўйича конъюнктуранинг ёмонлашувини кўрсатиш мумкин.
Бу экспортдан валюта тушумининг пасайишига олиб келиши мумкин ва ташқи савдо баланси ҳамда сўмнинг айирбошлаш курсига босим ўтказиши мумкин.
Бундан ташқари, жаҳонда нефть нархларининг кўтарилиши импорт инфляциясини ошириши мумкин.
Бозорда қурилиш материаллари, гўшт, гуруч ва бошқа товарларга таклифларнинг етарли эмаслиги билан боғлиқ омилларнинг инфляцион таъсири заифлашишига улар импортини кенгайтириш йўли билан эришиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг