Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Telegram монетизациясини ишга тушириш қонунийлигини ўрганмоқда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пакнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Telegram монетизацияси йўлга қўйилишининг қонунийлиги ўрганилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар қонунбузилиш ҳолати кузатилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилади. Бунда қандайдир провайдер бўлса ёки кимдир уларга бу борада ёрдам берса, қонун бўйича жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, агентлик раҳбари ўринбосари Ўзбекистонда Telegram офисининг очилиши регуляторга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун бузилиш ҳолатларида жазолаш имконини беришини таъкидлади.
«Telegram Ўзбекистон қонунчилигига, жумладан, қонунларимиз ва чекловларимизга риоя қилиши, солиқ тўлаши ва мамлакатда серверларга эга бўлиши керак. Бу фуқароларимизни ҳимоя қилади ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун ишлайди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram канал эгалари учун монетизацияни ишга туширгани хабар берилганди. Энди 1000дан ортиқ обуначига эга оммавий каналлар эгалари ўз каналларида намойиш этилган рекламалардан тушган даромаднинг 50 фоизини олишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг