Исроил армиясига Ғазо секторидаги ҲАМАСнинг қолган икки таянчини йўқ қилиш топширилди
Фото: Ariel Schalit
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг сўзларига кўра, ҲАМАСнинг Ғазо секторида фақат икки таянчи қолган — Ғазо шаҳри ва марказий қисмдаги қочқинлар лагерлари ҳудуди.
Нетаньяҳу 8 август куни Хавфсизлик кабинети Исроил Мудофаа кучларига мазкур икки таянчни йўқ қилиш топшириғини берганини маълум қилди.
«Бу урушни тугатишнинг энг яхши йўли ва энг тезкор усули. Қарор қабул қилинаётганда аҳолига жанговар ҳудудларни хавфсиз тарк этиб, белгиланган хавфсиз зоналарга ўтиш имконияти берилади. Бу ҳудудларда озиқ-овқат, ичимлик суви ва тиббий ёрдам етарли бўлади», деди у.
Нетаньяҳу Исроил сиёсати уруш давомида гуманитар инқирознинг олдини олишга қаратилганини, ҲАМАС эса аксинча, уни юзага келтиришга уринаётганини таъкидлади.
Аввалроқ Исроилнинг ҳарбий-сиёсий кабинети Нетаньяҳу таклиф қилган Ғазо шаҳрининг бутун ҳудудини назоратга олиш ва Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтириш режасини маъқуллаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг