Исломободдан Лондонга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўндирилди
Архив сурат
Исломободдан Лондонга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Бугун, 22 сентябрь куни Покистон пойтахти Исломободдан Буюк Британия пойтахти Лондонга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бунга ушбу лайнер бортида бўлган йўловчи аёлнинг ўлими сабаб бўлган.
Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» «Телеграм» канали хабар тарқатди.
Манбага кўра, мазкур «Boeing 777-200ER» самолёти «British Airways» авиакомпаниясига тегишли бўлган.
«Исломобод – Лондон йўналиши бўйича учаётган VА-260 рейси экипажи парвоз вақтида Тошкентдаги захира аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилди», дейилади хабарда.
Бошқа бир манбада ушбу рейсдаги 83 ёшли йўловчи аёл ўзини ёмон ҳис қилгани, самолёт Тошкентга етиб келгунча у ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинди.
Барча йўловчилар самолётдан туширилиб, Тошкент аэропорти ҳудудига жойлаштирилган. Ушбу маълумотни Тошкент аэропорти ходими ҳам тасдиқлади ва аёлнинг ўлимига юрак уришининг тўхташи сабаб бўлганини айтди.
Марҳум йўловчи қайси давлат фуқароси экани ҳақида маълумот йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг