Ишқибозлик қимматга тушди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғининг «Тамшуш» бўлимида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида фуқаро А.Қ. томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда қонунбузарликка йўл қўйилгани аниқланди.
Текширув жараёнида ушбу шахс миллий боққа балиқ овлаш мақсадида ноқонуний равишда кириб, 3 дона «қора балиқ»ни овлагани маълум бўлди. Унинг мазкур ҳаракати натижасида табиатга 450 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Юзага келган ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ноқонуний ов қилиш қонун билан тақиқланган бўлиб, бундай ҳолатлар учун белгиланган тартибда жавобгарлик белгиланган. Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида назорат тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг