Ирригация тармоқларини реконструкция қилиш учун ҳар йили 1,3 трлн сўм ажратилади

11:42 18 Август 2025 Жамият
120 0

Иллюстратив фото

Президентнинг Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришга қаратилган қарори қабул қилинди.

2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 триллион сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 миллион АҚШ долларини ўзлаштириш белгиланган.

Шунингдек, сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача қисқартириш режалаштирилган.

Қарор билан Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2025 йил якунига қадар белгиланган 15 та насос станциясига муқобил энергия манбалари (қуёш панеллари) ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?