Иқтидорли ёшлар тараққиётимиз таянчи

Юртимиз равнақи, эртанги ёруғ истиқболимиз бугун камол топаётган ҳар томонлама салоҳиятли, билимли ёш кадрларга чамбарчас боғлиқ. Уларнинг илми, интилувчанлиги юрт тараққиётига хизмат қилиши билан ниҳоятда долзарб аҳамиятга эгадир. Шундан ҳам ўз илмий салоҳияти билан муайян ютуқларга эришаётган ёшлар мамлакатимизнинг бебаҳо бойлигидир.
Ана шундай муваффақиятларга эришаётган ёшлар сафида ҳамкасбимиз — «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти давлат корхонаси бош бухгалтери ўринбосари Равшан Худайбердиевнинг ҳам борлиги жамоамиз аъзоларига чексиз қувонч, фахр-ифтихордир. Ёш олим яқинда иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломини қўлга олди.
Равшан Худайбердиев илмий изланишларда янги марраларини забт этишда атоқли олимларнинг этагини тутган. Хусусан, унинг (PhD) дипломи учун олиб борган «Тикув-трикотаж саноати бизнес-жараёнлари ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги тадқиқотига Тошкент давлат иқтисодиёт университети фахрий профессори, Халқаро ахборотлаштириш академияси ҳамда Нью-Йорк (АҚШ) фанлар академияси академиги иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Aкром Ҳошимов илмий раҳбарлик қилди.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти жамоаси ҳамкасбимизга янги илмий ютуқлар ва муваффақиятлар тилайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг