Иқлимшунослар 2023 йилни тарихдаги энг иссиқ йил деб тан олдилар

21:31 09 Январь 2024 Дунё
654 0

Иллюстратив фото

Ўтган йилда сайёрамизда 125 минг йил ичида энг юқори йиллик ҳарорат қайд этилган.

2023 йилда Ер сайёрасида 2016 йил натижаларини ортда қолдириб, янги иссиқлик рекордини ўрнатилди. Бу ҳақда Европа иқлим агентлигининг Коперник хизмати олимлари маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўтган йили глобал ўртача ҳарорат 14,98 °C ташкил этган. Бу 2016 йил қайд этилган аввалги максимал кўрсаткичдан тахминан 0,6°C юқоридир.

“Рекорд юқори ҳароратлар кетма-кет бир неча ой давом этди: июнь, июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь. Фақат ғайриоддий иссиқ ой ёки мавсум эмас, балки ярим йилдан ортиқ ўта иссиқ об-ҳаво”, дейди Коперник хизмати директори ўринбосари Саманта Бургесс.

Тадқиқотчилар 2023 йилда сайёрамиздаги ўртача ҳарорат саноатдан олдинги даражадан 1,48 °C юқори бўлганини таъкидладилар, бу иқлим таҳдидини баҳолаш учун мезон бўлиб хизмат қилади.

Олимларнинг фикрича, ортиқча миқдорининг катта қисмига (1,48 °C дан 1,3 °C) углеводород ёқилғиларининг ёниши, яна 0,1 °C Тинч океанида кузатилган Эл-Ниньо ҳодисаси сабаб бўлган.

АҚШнинг Вудвел иқлим тадқиқот марказининг иқлимшунослари ўз ҳамкасбларининг маълумотларига изоҳ бериб, Ерда бундай глобал ўртача йиллик ҳарорат охирги марта тахминан 125 минг йил аввал, инсоният тараққиётнинг ибтидоий босқичида бўлган пайтда қайд этилганини таъкидладилар.

Коперник хизмати мутахассисларининг фикрича, 2024 йил 2023 йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?