Индонезияда мактаб қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 нафарга етди

09:57 06 Октябр 2025 Дунё
163 0

Архив фото

Индонезиянинг Сидоаржо шаҳрида мактаб-интернати биносининг қулаб тушиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган.

Диний мактаб-интернатнинг кўп қаватли биноси ўтган душанба куни ўқувчилар аср намозига йиғилаётган пайтда қулаб тушган эди.

“Ҳуқуқ-тартибот идоралари Шарқий Ява штатидаги Сидоаржо шаҳридаги Ал-Хозини ислом мактаб-интернати вайроналари остидан яна етти нафар жасадни топишди. Шу тариқа ҳалок бўлганларнинг умумий сони 52 нафарга етди”, — дейилади Detik портали хабарида.

Миллий қидирув-қутқарув агентлиги операциялари директори Юдхи Брамантйо барча қурбонлар вайроналар остидан олиб чиқилганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?