Илон Маск бойлиги 700 млрд доллардан ошган дунёдаги илк инсонга айланди
Фото: «Getty Images»
Илон Маск жума куни дунё тарихида биринчи бўлиб бойлиги 700 миллиард доллардан ошган инсонга айланди. Бу ҳақда “Forbes” xabar berdi.
Бу воқеа у 600 миллиард долларлик чегарани босиб ўтганидан атиги тўрт кун ўтиб содир бўлди. Бунга Делавэр олий судининг қуйи инстанция қарорини бекор қилиши сабаб бўлди — ушбу қарорга кўра, Маскка тегишли бўлган, ҳозирда қиймати 139 миллиард долларга тенг “Tesla” акция опционлари қайта тикланди.
“Forbes” ҳисоб-китобларига кўра, суд қарори устидан муваффақиятли шикоятдан сўнг Илон Маскнинг умумий бойлиги рекорд даража — 749 миллиард долларга етган. “Forbes” 2024 йил январидан бери ушбу акция опционлари қийматини 50 фоизга камайтириб ҳисоблаб келаётган эди. Энди эса бу чегирма бекор қилиниб, Маскнинг соф бойлиги 69,5 миллиард долларга ошди.
Суд қароридан кейин “Tesla” яна Маскнинг =исобидаги энг қиммат активга айланди. У компаниянинг 12 фоиз оддий акцияларига ҳам эгалик қилади, уларнинг қиймати 199 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Шу тариқа, Маскнинг “Tesla”даги умумий улуши 338 миллиард долларга етди. Бундан ташқари, ноябрь ойида “Tesla” унга рекорд даражадаги маош пакети таклиф қилган бўлиб, у айрим стратегик кўрсаткичлар бажарилса, келгуси ўн йилда бозор қийматини саккиз баробар ошириш орқали 1 триллион долларгача қўшимча акция олиш имконини бериши мумкин.
Маскнинг иккинчи энг қиммат активи — “SpaceX” компаниясидаги тахминан 42 фоизлик улушидир. Ушбу улуш ҳозирда 336 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда. Яқинда ўтказилган хусусий таклиф “SpaceX”ни 800 миллиард доллар деб баҳолади, бу август ойидаги 400 миллиард долларлик баҳога нисбатан икки баробар кўпдир. Компания 2026 йилда IPO ўтказишни режалаштирмоқда ва унинг қиймати 1,5 триллион долларга етиши мумкин.
Ҳозирча Маск дунёдаги энг бой инсон сифатида энг яқин рақиби — “Google” асосчиларидан бири Ларри Пейждан анча олдинда. Ларри Пейжнинг бойлиги 253 миллиард доллар деб баҳоланмоқда, бу Маск бойлигидан қарийб ярим триллион долларга кам.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг