Iteca Exhibitions янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди?

16:03 22 Январь 2026 Иқтисодиёт
138 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Ўзбекистондаги халқаро кўргазмалар ва анжуманларнинг етакчи ташкилотчиси ҳисобланган Iteca Exhibitions ўзининг 31-кўргазма мавсумига қадам қўймоқда. Бугун, 22 январь куни ушбу мавсумнинг очилиши ва 2026 йил учун асосий лойиҳаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда дастлаб Халқаро сув форуми – Tashkent Water Week 2026 тўғрисида, шунингдек, 10-12 февраль кунлари бўлиб ўтадиган баҳорги кўргазма мавсумининг илк тадбири – Ўзбекистон қурилиш ва интерьер ҳафталиги дастури ҳақида қимматли маълумотлар бериб ўтилди.

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Ўз фаолияти давомида кўргазмалар бозорида энг самарали ва ишончли оператор сифатида обрў қозонган Iteca Exhibitionsнинг лойиҳалари доимий равишда юқори даражадаги ташкилийликни ва иштирокчилар учун амалий фойда келтиради. Компаниянинг кўргазмалари самарали Б2Б платформаси бўлиб, асосий бозор иштирокчилари билан тўғридан-тўғри боғланиш, юқори сифатли нетворкинг ва ҳақиқий бизнес алоқаларини таъминлайди.

Ушбу йўналиш барқарор ривожланиб бораверади ва иштирокчилар ўртасида бизнес алоқалари учун қўшимча имкониятлар яратади. Буни ўтган 2025 йил натижалари ҳам кўрсатиб турибди: 20 та халқаро кўргазма, тўртта нуфузли форум ва 36 та тематик семинар ўтказилди. Тадбирларда 55 мамлакатдан 4 311 та компания ва бренд, 251 та спикер ва модератор ҳамда 3 957 та делегат қатнашди. Ташрифларнинг умумий сони 75 мамлакатдан 101 160 кишини ташкил этди. Бу рақамлар Iteca Exhibitions кўргазма лойиҳаларининг кўлами ва халқаро миқёсда юқори даражада танилганини тасдиқлайди.

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Компания доимо ўзининг «Iteca Exhibitions Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси билан фахрланади!» шиорига содиқ. Шу боисдан жорий йилда классик кўргазма мавсуми модели бизнесни ривожлантириш ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлашга, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва асосий иқтисодий тармоқларни ривожлантиришга қаратилган янги форматлар, форумлар ва қайта ишга туширилган лойиҳалар билан тўлдирилиши режалаштирилган. Хусусан, иккита майдонда — «Ўзэкспомарказ» МКК ва CAEx Uzbekistanʼда 22 та халқаро кўргазма ва 5 та анжуман ўтказиш кўзда тутилган.

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

2026 йилги кўргазма мавсумининг дебют тадбири AgroWorld Uzbekistan кўргазмаси билан бир вақтда ўтказиладиган Халқаро сув форуми – Tashkent Water Week 2026 бўлади. Форум Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан, Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Прогрессив ислоҳотлар маркази кўмагида ташкил этилмоқда. Форум тажриба алмашиш, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш ва сув ресурсларини қўшма бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш учун ноёб имконият яратади.

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер