Ички ишлар вазирлиги тизимида янги департамент тузилди

10:17 06 Май 2025 Жамият
156 0

Фото: ИИВ

Президент қарори билан Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг ўрнига ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди. Унга полковник Зуфар Камилович Қурбонов тайинланди.

Зуфар Қурбонов фаолияти давомида — 2003−2023 йилларда «Uztelecom» акциядорлик компаниясида турли хил лавозимларда фаолият юритган. 2023 йилдан буён Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?