Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими такомиллаштирилмоқда

11:35 19 Декабрь 2025 Сиёсат
231 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Таъкидланганидек, ушбу Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Қурол тўғрисида”ги ҳамда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Хусусан, ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида совуқ қуролни олиб юриш ҳуқуқбузарлигини бир йил давомида такроран содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Жиноят кодексининг 1261-моддасининг тўртинчи – саккизинчи қисмларида назарда тутилган оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик судланганларга судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ёхуд амнистия акти қўлланилганлигидан кейин ўн йил давомида рухсатнома бермасликка сабаб бўлади. Агар ҳуқуқбузарда ўқотар қурол мавжуд бўлса, ушбу ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларни олиб қўйилиши назарда тутилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Бундан ташқари, ичкиликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволанишга юбориш учун бир йил мобайнида бир мартадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортиш эмас, балки бир йил давомида бир марта маъмурий жавобгарликка тортилганлик асос бўлиши белгиланмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Бунда шахсни мажбурий даволанишга муҳтож деб топиш ваколатини олис ҳудудларда ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссияларга ҳам бериш, шунингдек, наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссия тузиладиган олис ҳудудлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонуннинг қабул қилиниши маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича жойларда профилактика инспекторларнинг иши самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер