Ҳукуматда янги тузилма ташкил қилинади
Хабар берганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда қайд этилишича, биринчи олти ойда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди. Лекин ҳамма тармоқ ёки ҳудудда ҳам ишлар бир хил эмаслиги қайд этилди.
Давлат харидида маҳаллий маҳсулотлар улуши 78 фоизни ташкил қилса-да, айрим вазирликларда ўзимизда бор маҳсулотни импорт қилиш ҳолатлари ҳанузгача давом этаётгани танқид қилинди.
Шу боис маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади. Ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади. Рақобат қўмитаси ҳудуд ва тармоқ кесимида ўрганиб, бозорда етишмаётган маҳсулотлар бўйича янги қувватларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифларини беради. Ушбу таклифлар асосида аниқ лойиҳалар пакети шакллантирилади, улар 20 та йирик тармоқ қувватларида ёки ҳудудий корхоналар билан кооперация асосида амалга оширилади.
Бу янги тизимни жорий қилиш учун Ҳукуматда маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида тузилма ташкил қилинади.
Умуман, жорий йилда 92 триллион сўмлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг