Ҳисобот-сайлов конференцияси: фаолият сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан тасдиқланган жадвал асосида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” МЧЖда 2023 — 2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан йиғилиш ҳамда Марказ бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган меҳнат жамоаси конференциясида иш берувчи вакили ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси ташкилот Жамоа шартномасига мувофиқ 2024 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар. Йиғилишда Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Делегатлар томонидан жамоа шартномаси бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти бир овоздан қониқарли деб баҳоланди ҳамда икки томонлама комиссия далолатномаси тасдиқланди.
Ҳисобот-сайлов конференциясида эса “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 — 2024 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг Тафтиш комиссияси раиси ўтказилган тафтиш натижаларини ўқиб эшиттирди.
Делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб баҳоланиб, тафтиш комиссияси далолатномаси тасдиқланди.
Ҳисобот-сайлов конференцияси давомида бошланич касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва қўмита аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан сайланди. Сайлов натижаларига кўра кўпчилик овоз олган Мухтор Ҳусанов Марказ касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланди.
Конференциялар якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Я.Файзуллаев, Федерациянинг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров иштирокчиларга мамлакат касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.
Делегатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлардан келиб чиққан келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг