Трамп: «Мен ўйин ўйнамайман». АҚШ ҲАМАСни мажбуран қуролсизлантириши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАС ҳаракати ихтиёрий равишда қуролсизланмаса, Вашингтон буни мажбуран амалга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.
Трампнинг таъкидлашича, қуролсизлантириш жараёни “оқилона муддат ичида” якунланиши керак.
“Улар қуролсизланишади, чунки бу ҳақда ваъда беришган. Агар буни бажармасалар, биз ўзимиз уларни қуролсизлантирамиз. Мен ўйин ўйнамайман”, — деди республикачи президент.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга кирган эди. ҲАМАС эса қуролни фақат исроиллик қўшинлар анклавни тарк этганидан сўнг қўйишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг