БМТ вакили: Ғазони тиклаш учун 70 миллиард доллар керак бўлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин халқига ёрдам дастури бўйича махсус вакили Яко Силлиерснинг маълум қилишича, Ғазо секторини қайта тиклаш ишлари учун қарийб 70 миллиард доллар зарур бўлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
«БМТ, Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки томонидан биргаликда ўтказилган тезкор баҳолаш натижаларига кўра, Ғазони тиклаш учун тахминан 70 миллиард доллар керак бўлади», — деди Силлиерс.
У Ғазо секторини қайта тиклаш муддатларини ҳозирча аниқлашнинг имкони йўқлигини билдирди.
Силлиерснинг сўзларига кўра, БМТ ва ҳамкор ташкилотларнинг вазифаси нафақат вайроналарнинг миқёсини ўлчаш, балки қайси ҳудудларни биринчи навбатда тиклаш кераклигини аниқлаш ва асосий эътиборни қаерга қаратишни белгилашдан иборат.
«Эҳтимол, Ғазонинг барча ҳудудларини тўлиқ тиклашнинг иложи бўлмас», — дея таъкидлади у.
Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги ҳарбий тўқнашувлар натижасида Ғазо секторининг инфратузилмаси, уй-жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимлари жиддий зарар кўрган. Шу боис, тиклаш ишлари узоқ муддат ва катта маблағ талаб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг