Исроил ҲАМАСни тўлиқ тор-мор этиш режасини ишлаб чиқмоқда
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац армияга Ғазо секторида можаролар қайта авж олса, ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш бўйича ҳарбий режа тайёрлашни топширди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Кацнинг офисидан маълум қилинишича, агар ҲАМАС тузилган келишув шартларига риоя қилмаса, Исроил АҚШ билан ҳамкорликда ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлайди ва гуруҳни буткул тор-мор этиш, Ғазодаги вазиятни ўзгартириш ҳамда урушнинг барча мақсадларига эришишни кўзлайди.
Аввалроқ АҚШ, Миср, Туркия ва Қатарнинг етакчилари Шарм аш-Шайхда Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича сулҳ битимини имзолаган эди.
Келишувга кўра, томонлар гаровдагиларни озод қилиш, ўт очишни тўхтатиш ва Исроил армиясининг Ғазо секторидан босқичма-босқич чиқиб кетишини назарда тутган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг