Ҳиндистонда содир бўлган момақалдироқ 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди (+видео)

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида содир бўлган кучли момақалдироқ оқибатида бир кечанинг ўзида камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида «The Times of India» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, 22 май, пайшанба куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ноқулай об-ҳаво бошланиб, штатдаги 18 та туман шиддатли шамол, дўл ҳамда момақалдироқдан талофат кўрган. Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур табиий офат туфайли 45 киши ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.
Ҳиндистон Метеорология департаментининг хабар беришича, шамол, дўл ва момақалдироқ бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудларни қамраб олган. Шамол тезлиги 60-100 км/соатга етган. Маҳаллий синоптиклар ушбу табиий офат 26 май, душанба кунига қадар давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида буйруқ берган.
«Марҳумларнинг оилаларига компенсация тўланади. Мазкур табиий офат натижасида зарарланган ҳудудларни аниқлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилган», — дейилади бош вазир баёнотида.
Шунингдек, Ҳиндистон ҳукумати барча маҳаллий маъмуриятларга зудлик билан қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарарни ҳисоблаб чиқиб, товон пули тўланиши учун бош штабга ҳисобот тақдим этишини сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг