Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги сел юзлаб қурбонларга сабаб бўлди

19:03 18 Июль 2020 Дунё
1248 0

Жанубий Осиё мамлакатларида кучли ёғингарчилик оқибатида келиб чиққан сельда ҳалок бўлганлар сони 221 нафардан ошди, дея хабар бермоқда «Евронюс».

Биргина Ҳиндистоннинг Ассам штатида сел 3,6 миллион кишига зарар етказган, юз минглаб аҳоли хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлган. Штатнинг турли ҳудудларида қарийб 4 минг киши қутқариб олинган.

Непал Ички ишлар вазирлиги эса 12 июлдан бери кузатилаётган селларда 117 киши ҳалок бўлганини, 47 киши бедарак йўқолганини маълум қилди.

Бангладешда ҳам кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари катта моддий зарарни келтириб чиқарган, турли ҳудудларда кўчкилар юзага келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер