Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан ушланди

18:40 25 Март 2022 Жамият
1507 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқейидан фойдаланиб «Қиртепа» маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига фуқаро И.дан 12 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?