Ҳаёт фалсафасини ўқийсиз, бунда...

Куни кеча “Zamin nashr” нашриёти томонидан «Тафаккурнинг 64 нуқтаси» номли китоб чоп этилди. Бу шахматнинг чинакам ихлосмандлари учун баҳорий совға, кўклам туҳфаси бўлди, дейиш мумкин.
Кейинги пайтда Ўзбекистондан ёрқин шахмат юлдузлари, жаҳон чемпионлари, етишиб чиқаётгани бежизга эмас. Юртдошларимизнинг дунё шахмат оламини қайта-қайта ларзага солаётгани ҳам тасодиф, деб бўлмайди. Зотан, Ҳиндистон, Хитой каби давлатлар қаторида Ўзбекистон шахмат ватани деган шарафли номга бемалол даъвогарлик қила олади. Афросиёбда олиб борилган қазишма давомида фил суягидан ясалган шахмат ҳайкалчаларининг тўлиқ тўпламига дуч келингани, қадимий Далварзинтепа ҳудудида Кушон империяси даврига оид иккита ноёб шахмат ҳайкалчаси топилгани заминимизда
Дарҳақиқат, аждодларимиз томонидан «ақл чархи» сифатида қаралган ушбу ўйин заминимизда қадим-қадимдан кенг қулоч ёйган. Ҳарб илми ва шатранжда тенгсиз бўлган Соҳибқирон одатдаги шахматнинг қонун-қоидаларини ислоҳ қилиб, ҳатто мураккаб шахмат турини яратган. Унга «Шатранжи комил» деб ном бергани тарихдан маълум.
Президентимизнинг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ўзбек шахмати ривожида янги тўлқинга асос солди.
Шахмат фидойиларидан иборат муаллифлар гуруҳи — иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи, сенатор Муртазо Раҳматов, “Karshi open” халқаро шахмат турнири асосчиси, Жанубий Россия университети фахрий профессори Анвар Шукуров, Рим (Италия) университети фахрий профессори, биология фанлари доктори, академик
— Аслида, шахмат ҳақида сўз айтиш осон иш эмас, — дейди сенатор Муртазо Раҳматов. — Зеро, шахмат – илм, шахмат – санъат, шахмат – спорт. Ўзида ушбу уч жиҳатни ўзида
Шахмат олами – ўзига хос дунё. Бу олам бир вақтнинг ўзида барчаники ҳамдир. Унга ёши, имконияти, ҳатто манзил-маконидан қатъи назар ҳамма бирдек сайёр қилиши, тафаккур оламини бойитиши мумкин. Шундан бўлса керак, ушбу спорт тури одамларни оҳанрабодек жалб этиб келяпти.
— Шахмат ғирромликни кўтармайди. Шахмат фақат ва фақат ақлга ишонишни ўргатади, — дейди тадбиркор Анвар Шукуров. — 64 катакдан иборат шахмат тахтаси атрофида ўтирганларга, биринчи навбатда, ҳалолликни, адолатни тарбиялашини таъкидлашни истар эдик. Шу асосда тарбияланган боладан биз кутган авлод – учинчи Ренессанс бунёдкорлари чиқади. Бинобарин, бу китобда сиз ҳаёт фалсафасини ўқийсиз, илм ва тафаккурни чархлайсиз.
«Тафаккурнинг 64 нуқтаси»да илгари сурилган эзгу ғоялардан яна бири вақтни қадрига етиб, унинг ҳар лаҳзасидан унумли фойдаланишдир. Муаллифлар эътироф этишича, «ақл гимнастикаси» бу борада энг яхши устоздир.
— Энг оммавий спорт тури ҳақида гап кетса, айримлар «Миллионлар ўйини футбол, дейиши мумкин. Бироқ
Китобхонлар эътиборига тақдим этилган «Тафаккурнинг 64 нуқтаси» китоби шахмат ишқибозлари учун энг керакли ва муҳим қўлланмалардан бирига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу китоб «Халқ сўзи» ва «
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг