Ҳаво мониторинги автоматик станциялари ишга тушди

18:54 10 Апрель 2025 Жамият
321 0

Пойтахтимиздаги Сергели ҳамда Учтепа туманларида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда “Замин” халқаро жамоат фонди томонидан ҳаво мониторинги автоматик станциялари ишга туширилди.

Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди маълум қилди.

“Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилган ушбу тадбир натижасида шаҳар атрофида атмосфера ҳавоси сифатини комплекс кузатишга хизмат қиладиган ҳаво мониторинги станцияларидан иборат “ҳалқа” ҳосил бўлди.

Маълумотлар куннинг қисми, мавсум ва метеорологик шароитга қараб ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг умумий ҳолати ҳамда тенденцияларини баҳолаш, шунингдек, “ҳалқа” бўйлаб мониторинг тизими шаҳарнинг қайси ҳудудлари зарарли моддалардан кўпроқ таъсирланиши мумкинлигини прогноз қилиш имкониятини яратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?