Ҳарбий триатлончилар Самарқандда куч синашди

“Ипак йўли” халқаро туризм марказида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасида ўтказилган 25-жаҳон чемпионатининг “MIX” йўналишида жамоавий баҳслар ҳам якунланди.
Натижаларга кўра, биринчи бўлиб финишга швейцариялик ҳарбий триатлончилар етиб келди. Иккинчи ўринни франциялик, учинчи ўринни россиялик, тўртинчи ўринни ўзбекистонлик ва бешинчи ўринни бельгиялик спортчилар эгаллади.
Шундай қилиб, Самарқанд шаҳрида ўтган спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасида 25-жаҳон (25th CISM World Military Triathlon Championship) чемпионатига якун ясалди.
Дунёнинг 13 давлатидан 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этган мусобақанинг ёпилиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлиб ўтди.
Тадбирда Мудофаа вазири ўринбосари, полковник Алишер Норбоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, халқаро ҳарбий спорт Кенгаши (CISМ) Бош котиби Роберто Реччия ва бошқа масъуллар иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирлади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг