Ҳафтанинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

17:44 01 Декабрь 2025 Жамият
312 0

Фото: Сардорбек Поёнов / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон ҳудудига ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълум қилинишича, 1-3 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 3 декабрга келиб кундузи ҳаво 12-13 даража илиққача исийди.

4-5 декабрь кунлари республика ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудлардан ташқари, республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража илиққача пасаяди.

1-5 декабрда ҳарорат кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 декабрда вақти-вақти билан жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 1-3 декабрда 13-15 даража илиққача кўтарилади, 4-5 декабрда 8-11 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер