Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

16:32 22 Декабрь 2025 Жамият
263 0

Фото: «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 23-26 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 26 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 23-24 декабрда 2-7 даража совуқ, 25-26 декабрда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ гача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 декабрда 0-5 даража совуқ, 24-26 декабрда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 23-24 декабрда 7-12 даража илиқ, 25-26 декабрда 5-10 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 23-24 декабрда 2-7 даража совуқ, 25-26 декабрда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ гача пасаяди.

ТошкентСирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 24-26 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманганФарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 24-26 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 24-26 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 24-26 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-24 декабрда 8-13 даража совуқ, 25-26 декабрда 3-8 даража совуқ гача пасаяди, кундузи 0-5 даража совуқдан 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер