Ҳафта бошида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

11:04 21 Сентябр 2025 Жамият
146 0

«Ўзгидромет» жорий йилнинг 22-25 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-24 сентябрда 20-25 даража, 25 сентябрда 23-28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-24 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда 12-17 даража бўлади, 23-25 сентябрда 10-15 даража, кундузи 22 сентябрда 23-28 даража, 23-25 сентябрда 20-25 даража бўлади.

ТошкентСамарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 ва 24 сентябрда Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда 12-17 даража, 23-25 сентябрда 10-15 даража, кундузи 22-23 сентябрда 22-27 даража, 24-25 сентябрда 24-29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда 14-19 даража, 23-25 сентябрда 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-25 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24 сентябрда 12-17 даража, 25 сентябрда 10-15 даража, кундузи 22 сентябрда 25-30 даража бўлади, 23-24 сентябрда 22-27 даража, 25 сентябрда 24-29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 23-25 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, аста-секин 5-10 даражагача пасаяди, кундузи 22-23 сентябрда 15-20 даража, 24-25 сентябрда 18-23 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?