Ғумойли маҳалласида электр жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда

12:31 03 Октябр 2024 Иқтисодиёт
183 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Данғара туманида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва шу орқали маҳаллаларни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида кенг қамровли саъй–ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Айни жараёндаги ҳаётбахш дастурлар доирасида яқинда «Ғумойли» МФЙда «Каробка мега глобал» МЧЖ томонидан 3 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, электр чойнаклар ҳамда электр жиҳозлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда корхонада 50 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари муқим иш ўрнига эга бўлди.

— Кенг ассортиментдаги маҳсулотларимиз ички бозорда тобора харидоргир бўлиб бормоқда,—дейди корхона раҳбари Раҳимжон Абдуллаев.—Яқин истиқболда халқаро сифат сертификатларини қўлга киритиб, маҳсулотларимизни кенг миқёсда экспорт қилишни ҳам мақсад қилганмиз.

Тадбиркор навбатдаги истиқболли бизнес–режага кўра, ишлаб чиқариш салмоғи ва сифатини янада ошириш ҳаракатида. Янги лойиҳа қўшимча 100 та иш ўрни яратиш имконини беради.

Вилоят раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишди. Иш ўринларини кўпайтириш, маҳсулотларнинг сифатини ошириш кераклиги билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?