Гулистон шаҳрида йирик савдо-кўнгилочар мажмуа барпо этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятдаги тадбиркорлик ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш муҳокама қилинди.
2026 йилда вилоят инфратузилмасини яхшилашга 1,5 триллион сўм, тадбиркорлик лойиҳалари учун 10 триллион сўм ресурс бериш режалаштирилган. Шунинг 753 миллиард сўми маҳаллалар шароитини яхшилаш учун илк бор Сирдарё вилояти ва туман бюджетларига ажратилмоқда.
Эндиликда бу маблағни ҳар бир туман ва маҳаллада тадбиркорликнинг ривожланишига мустаҳкам замин бўладиган инфратузилма лойиҳаларига йўналтириб, иш ўрни ва аҳоли даромадини кўпайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Бу ишларнинг ташкил қилиниши Сирдарё туманидаги Тинчлик, Элобод, Дўстлик, Улуғбек, Камолот маҳаллалари мисолида тушунтирилди.
Халқаро аҳамиятдаги йўлларнинг 241 километри Сирдарёнинг 7 та туманидан ўтгани сервис ва логистикани ривожлантириш учун катта имконият.
Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон ва Боёвутни Бекобод билан боғлайдиган 74 километрни реконструкция қилишни бошлаш топширилди. Бу юзлаб савдо-сервис объектлари, кафе-ресторан, дам олиш жойларини ишга туширишга имкон беради.
Гулистон шаҳридан ўтувчи «Дўстлик» канали бўйидаги 67 гектарда йирик савдо-кўнгилочар мажмуа барпо этилиши эълон қилинди.
Гулистон туманининг Соҳилобод ва Аҳиллик, Сирдарё туманининг Камолот маҳаллалари ҳудудида ҳам жами 360 гектарда йирик дарё бўйи экотуризм комплекслари ташкил қилинади.
«Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндашувлар, самарали ечимларни жорий қилиш учун доим изланиш, ўрганиш ва тажриба орттириш жуда муҳим», деди Президентимиз.
Шу боис, 11 та туман ҳокимининг биринчи ўринбосарларини Пекиндаги Камбағалликка қарши курашиш бўйича халқаро марказда амалиёт ўташини ташкил қилиш топширилди.
Шунингдек, сирдарёлик 50 нафар ёшни Пекин шаҳрига жўнатиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича курсларда ўқитиш зарурлиги қайд этилди.
Гулистон университети қошида Хитойнинг «Лу Бан устахонаси» дастури доирасида касб-ҳунарга ўқитиш марказини, Сирдарё туманидаги тиббиёт техникуми негизида эса Хитой билан ҳамкорликда фармацевтика технологиялари йўналишида олийгоҳ ташкил қилишга кўрсатма берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг