Германиянинг 33 карра чемпиони Аббосбек Файзуллаевни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «ЦСКА» клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Германиянинг «Бавария» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақида «Bombardir» нашри хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, «Бавария» клуби Файзуллаевнинг «ЦСКА» ҳамда миллий жамоадаги ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Жараён ижобий якунланадиган бўлса, футболчимиз ёзги трансферлар ойнасидаёқ «Бавария» таркибига бориб қўшилиши мумкин.
Маълумки, «ЦСКА» клуби Файзуллаевни 2023 йилнинг ёзида 500 минг евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган эди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисининг Россия клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.
«Трансфермаркт» интернет порталида келтирилган маълумотга кўра, Аббосбек Файзуллаевнинг айни пайтдаги қиймати 8 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Файзуллаев ушбу мавсумда «ЦСКА» клуби таркибида 23 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ҳамда 6 ассит қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, таниқли футбол агенти Антон Смирнов Аббосбек Файзуллаев ёшлар терма жамоасида ўйнаган даврдан буён «Бавария» клуби кузатувида эканини ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг