Германияга янги канцлер тайинланди
Германиянинг учта партияси — Германия социал-демократик партияси, «Яшиллар» ва «Эркин демократлар» коалиция тузишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Deutsche Welle'га таяниб, Медуза хабар бермоқда.
Германия социал-демократик партияси аъзоси Олаф Шольц янги канцлер этиб тайинланди. Унинг сайланиш жараёни тахминан икки ҳафта ичида, энг кеч 8 декабрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Der Spiegel нашрининг ёзишича, канцлерликка номзодлардан бири бўлган «Яшиллар» ҳамраиси Анналена Бербок ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайди.
Эркин демократлар раҳбари Кристиан Линднер эса молия вазири бўлиши кутилмоқда.
63 ёшли Олаф Шольц сўнгги уч йил давомида Ангела Меркел ҳукуматида канцлер ўринбосари ва молия вазири лавозимларида ишлаган.
Германияда сайловлар 26-сентябрь куни бўлиб ўтди. СПД, Яшиллар ва Эркин демократлар ўртасидаги коалиция музокаралари октябрь ойи охиридан бери ўтказилмоқда.
Меркел вакили бўлган ХДИ/ХИИ блоки 2005 йилдан бери биринчи марта ҳукмрон коалицияга кирмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг