ФВВнинг собиқ раҳбари Ички ишлар вазирига ўринбосар бўлди

15:58 28 Январь 2026 Сиёсат
539 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари билан ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, Қудратхўжаев Ботир Баҳромович Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Жўраев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, Мирзаев Рустам Равшанович Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сатторов Диёрбек Нематжонович Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер