ФВВ «заправка»ларда портлашлар содир бўлиши кўпайгани фонида мурожаат билан чиқди

Фото: ФВВ
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёқилғи қуйиш, сақлаш ва ташиш корхоналари раҳбарларига мурожаат билан чиқди. Вазирлик мазкур объектларда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлашни сўраган.
ФВВ ёқилғилар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги талабларга қатъий риоя этишга чақирган:
• бу каби ёниш ва портлаш эҳтимоли юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида тартиб ўрнатилиши;
• ёнғинга қарши бирламчи воситалар доимий соз ҳолатда бўлиши ва бу ишларга масъул шахслар тайинланиши;
• ёнғин вақтидаги ҳаракатлари бўйича ишчи хизматчиларнинг билим ва кўникмалари текширилиб туриши, уларнинг малакасини ошириш чоралари кўрилиши;
• суюлтирилган газ бензин ва дизель ёқилғисини резервуарларга тўкиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши;
• автомобилларга ўрнатилган газ балонларини ўз вақтида назоратдан ўтказиб туриш.
Таъкидланишича, ҳозирда республиканинг ҳар бир ҳудудида мазкур йўналишда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан назорат ва профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.
«Унутманг арзимагандек туюлган талабларга риоя этмаслик ўзингиз ва атрофингиздаги инсонларнинг ҳаёти ҳамда соғлигига зиён етказиши мумкин», дейилади вазирлик мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. 10 августда эса Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги «заправка»да ёнғин чиқди. Шунингдек, 8 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳарида, 5 августда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида жойлашган АЁҚШларда ёнғин содир бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг