Францияда ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига қарши оммавий намойишлар бошланди
Фото: Reuters
Францияда ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига қарши оммавий норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Намойишлар собиқ бош вазир Франсуа Байру бюджет танқислигини қисқартириш мақсадида иқтисодий тежаш чоралари ва байрам кунларини қисқартириш ҳақида баёнот берганидан кейин авж олди. Унинг сўзларига кўра, бу чоралар пенсиялар ва ижтимоий тўловларни индексация қилмасликни ҳам ўз ичига олади.
Акциялар «Ҳаммасини тўхтатайлик!» шиори остида ўтмоқда. Жандармерия маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб 50 дан ортиқ намойиш ташкил этилган бўлиб, уларда тахминан 3 минг киши иштирок этган.
Айрим гуруҳлар инфратузилма объектларини тўсишга уринишган. Намойишларда умумий ҳисобда 100 минггача одам қатнашиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳозирга қадар 200 га яқин намойишчи қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг