Физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари аниқланди
Иллюстратив фото
Мукофот Перу Агостини, Ференсу Краусу ва Анн Л'Юилега материядаги электронларнинг динамикасини ўрганиш учун ёруғликнинг аттосонияли импульсларини ҳосил қилувчи экспериментал усуллар учун топширилди.
Атто — префикси ўлчов бирлигининг 10⁻¹⁸ кучига тўғри келади. Аттосония жуда қисқа вақт оралиғида ҳатто ёруғлик ҳам микроскопик масофаларни босиб ўтади. Бундай давомийликдаги лазер чақнашлари материянинг илгари эришиб бўлмайдиган ҳаракатларини батафсил ўрганиш имконини беради.
2022 йилда физика бўйича Нобель мукофоти Ален Аспе, Жон Ф. Клаузер ва Антон Зайлингерга квант маълумотларини узатиш бўйича тадқиқотлари учун берилганди.
4 октябрь куни Стокголмда кимё, 5 октябрда адабиёт, 6 октябрда эса Ослода тинчлик йўналишлари Нобел мукофоти лауреатлари номи эълон қилинади. Швеция Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган иқтисод бўйича Алфред Нобель мукофоти совриндори номи 9 октябрь куни маълум қилинади.
Нобель ҳафталигида биринчи бўлиб тиббиёт ва физиология бўйича мукофот соҳиблари номи эълон қилинди. 2023 йилда мукофот Каталин Карико ва Дрю Вайсманга қисқа вақт ичида "COVID-19"га қарши самарали mRNK вакциналарини яратишга имкон берувчи технология яратгани учун берилди. бу кашфиёт бошқа кўплаб хавфли касалликлар, жумладан, ОИВ ва саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг