«Филлар» Дональд Трампни расман президентликка номзод сифатида кўрсатди
Фото: Иллустратив
Республикачилар партияси расман Дональд Трампни учинчи марта президентликка номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда «Politico» нашри хабар берди.
Дональд Трампнинг 2024 йилги президентлик сайловларида Республикачилар партиясининг номзоди сифатида кўрсатилиши кўпчилик томонидан кутилган воқеа ҳисобланади. Ҳаттоки, собиқ рақиб Никки Хейли Трампни қўллаб, ўз делегатларини ҳам уни қувватлашга чақирди.
Республикачилар кўрсатаётган номзод 6 январдаги Капитолийдаги қўзғолонни ташкил этиш ва 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга ҳаракат каби айбловлар билан айбланаётган пайтида ҳам «филлар» ўз номзодларидан воз кечмади.
Трамп ўз номзодини тасдиқлатгунга қадар бир қатор қийинчиликларни бошидан ўтказди. Шунга қарамасдан, унинг адвокатлар жамоаси Олий суднинг президент сифатида жиноий таъқиб қилиш ҳаракатларидан дахлсизлиги ҳақидаги қарорини чиқартиришга эриша олди.
Пенсильвания штатининг Батлер шаҳридаги митингда содир этилган суиқасд эса Трампнинг имкониятларини янада ошириб юборди.
Маълумот учун айтиш керакки, Республикачилар партияси кўпинча «фил» билан, Демократик партия эса «эшак» билан ифодаланади. Ушбу ҳайвонлар рамзлари XIX асрдаги сиёсий комикслардан келиб чиққан бўлиб, «фил» биринчи марта 1874 йилда Томас Наст томонидан «Harper's Weekly» комиксида пайдо бўлган.
Демократлар учун «эшак» тимсоли бундан ҳам аввалроқ, Эндрю Жексоннинг 1828 йилги президентлик кампаниясига бориб тақалади. Эндрюнинг рақиблари уни популистик қарашлари учун «Jackass» деб аташган. Кейинчалик эса бу рамзга айланиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг