Фарғонада «Москвич» каналга тушиб кетди (+видео)

Бугун, 12 апрель куни Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга «Москвич» русумли автомобиль ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ФВБга «112» қисқа рақами орқали амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Мурожаатга асосан, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида автотранспорт воситаси сувдан чиқариб олинган.
Маълумотларга кўра, «Москвич» автомобили ичида фақатгина ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ушбу ҳолат оқибатида фуқароларнинг тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг