Фарғонада «Lacetti» 3 ёшли болани босиб кетди
Видеодан кадр
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 3 ёшли болакайни уриб кетган фуқарога жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10-Май куни Марғилон шаҳар Зуҳро кўчасида 55 ёшли Д.А. «Lacetti» русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, 3 яшар А.А.ни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида болакай тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
«Ҳозирда А.А.нинг аҳволи яхши ҳолатда», деб ёзади ИИБ ахборот хизмати.
Бироқ «Kun.uz» нашрининг ёзишича, машинанинг олд ғилдираги жабрланувчининг кўкрак қисмини, орқа ғилдираги эса тос қисмини босиб ўтган. Оқибатда боланинг тос суяклари 3 жойидан синган. Бу дард уни бир ой тўшакка михлаб қўйган. «Ҳозир ҳам болакайнинг аҳволи яхши эмас».
«Ҳайдовчи аёл эса пинагини бузгани ҳам йўқ. Олти ой давомида яхши бўлади дейишди. Лекин батамом яхши бўлиб кетишига ҳеч ким кафолат бермайди», деган боланинг бувиси манбага
Вилоят ИИБга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ҳамда 117-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб якунига кўра тегишли судловга юбориш чораси кўрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг