Фарғонада экскаватор ёниб кетди
Фото: Фарғона ФВБ
Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Марғилоний кўчасида экскаваторда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 23 декабрь куни соат 17:18 да Марғилон шаҳри «Гўравол» МФЙ Б.Марғилоний кўчасида ҳаракатланиб кетаётган сариқ рангли «Hundai» русумли махсус техника (экскаватор)да ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:19 да ҳодиса жойига етиб бориб, 2 дақиқа ичида алангани бартараф қилган. Қайд этилишича, ёнғин оқибатида махсус техниканинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг