Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа“
Фото: ЎФА
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 декабрь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваронинг қуръадан кейинги дастлабки фикрларини эълон қилди.
“Биз тарихимизда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олдик. Бу – футболчиларимиз учун катта тажриба бўлади. Бош мураббий сифатида мен ўз вазифамни масъулият билан бажаришим керак. Энг муҳими – жамоа мундиал жараёнидан завқ олиши.
Гуруҳимизда ФИФА рейтингининг ТОП-20 лигага кирган икки кучли рақиб бор. Шу боис ҳар бир ўйин жуда муҳим, учала баҳс ҳам катта аҳамият касб этади. Ҳозирги пайтда мен ёшлар билан жуда яхши ишлайдиган, потенциали юқори бўлган жамоага эгаман. Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати”, деган “оқ бўрилар” устози.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг K гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда “оқ бўрилар”дан ташқари Португалия, Колумбия ва ФИФА саралаш ғолиби (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) каби жамоалар бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг