Европа Кенгаши Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади

12:03 25 Июль 2025 Сиёсат
177 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келишда давом этмоқда:

Муҳтарам Президент!

Таваллуд кунингиз муносабати билан Сизга ўзимнинг энг самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Шунингдек, туғилган куним муносабати билан йўллаган мактубингиздаги эзгу тилакларингиз учун чуқур миннатдорлигимни билдирмоқчиман.

Фурсатдан фойдаланиб, Самарқандда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё“ биринчи саммитининг муваффақиятини таъминлашдаги ҳал қилувчи ролингиз учун Сизга ўз миннатдорлигимни билдиришга ижозат бергайсиз. Ушбу муҳим саммит Халқаро иқлим форуми билан биргаликда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги стратегик шерикликда, Ўзбекистон Республикаси билан икки томонлама муносабатларимизда янги ва муҳим саҳифа очди. Сизнинг раҳбарлигингизда бизга кўрсатилган олижаноб ва эътиборли меҳмондўстлик барча иштирокчилар томонидан юксак баҳоланди ҳамда чинакам унутилмас ва мазмунли Саммитнинг муваффақиятли ўтишига хизмат қилди.

Энди келажакка ишонч ва шижоат билан қараяпмиз. Европа Иттифоқининг “Глобал дарвоза“ стратегияси доирасида инновациялар, “яшил“ энергетика, муҳим материаллар, транспорт ва логистика, рақамлаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва ўзаро боғлиқлик каби устувор соҳаларни қамраб олган умумий кун тартиби чуқур ҳамкорлик ва фуқароларимиз учун сезиларли натижаларга мустаҳкам асос яратади. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг кўп қиррали ҳамкорлиги, айниқса, иқлим соҳасидаги глобал мақсадларни илгари суриш, мамлакатингизнинг барқарор ривожланиш ва минтақавий мулоқот масалаларида етакчилиги учун Европа Иттифоқи номидан чуқур миннатдорлик билдираман.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда яна бир муҳим босқични бошлаб берадиган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш учун Сизни Брюсселда қутлаш имкониятини интиқлик билан кутмоқдаман. Ишончим комилки, учрашувимиз стратегик мулоқотимизни давом эттириш, шунингдек, муштарак қадриятлар ва умумий мақсадлар асосига қурилган шерикликни илгари суриш йўлида биргаликда ишлаш учун қулай имконият яратади.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Ҳурмат билан,

Антониу Кошта,

Европа Кенгаши Президенти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?