Европа Иттифоқи инқирозга юз тутиш хавфи бор — сиёсатшунос

09:39 06 Октябр 2025 Дунё
134 0

Архив фото

Кенг миқёсдаги бюрократия ва мухолиф ҳаракатларнинг кучайиши Европа Иттифоқи учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради, улар стратегик қарорлар қабул қилишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Бу фикрларни Анқара — Москва таҳлилий тармоғининг етакчи эксперти, туркиялик сиёсатшунос Энгин Ўзер айтиб ўтди.

«Брюсселдаги катта бюрократия Иттифоқнинг стратегик масалалар бўйича қарор қабул қилишини қийинлаштиради, мухолифат ҳаракатининг кучайиши эса жиддий муаммоларни келтириб чиқаради», — дейди у.

Эксперт фикрича, Россиядан Европани ҳарбийлаштиришга қаратилган можарода бевосита иштирок этишини кутмаслик керак. «Москва қарама-қаршиликни янада мураккаброқ, гибрид даражага олиб чиқиши мумкин. Энергия нархининг ошиши ва арзон Хитой товарлари рақобати шароитида жиддий экспорт қийинчиликларига дуч келган Европа Иттифоқи янги бозорлар ва фойдаланиш мумкин бўлган энергия манбаларига жуда муҳтож», — дейди Ўзер.

Шу билан бирга, таҳлилчи Москва Европани қизиқтирган барча давлатлар билан муносабатларни янада ривожлантириш учун қадамлар ташлашини тахмин қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро мунозара клубидаги нутқида Европа ҳақида гапирар экан, у ўз қадриятлари пойдеворини сақлаб қолиши кераклигини, агар бу йўқолса, «ҳамма яхши кўрган Европа йўқолиб кетиши»ни таъкидлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?