Эътироф — журналист учун катта рағбат
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Бирор мақола, кўрсатув ёки телерадио материалининг жамоатчилик томонидан эътироф этилиши журналист учун катта мукофот ва янада жўшқин ижодий фаолиятга ундайдиган улкан рағбатдир. Айтиш лозимки, ижодий меҳнатни қадрлашнинг айни тамойили асосида «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятида мазкур жамоа аъзолариники билан бирга жамоатчи мухбирлар ва муаллифларнинг энг сара, долзарб мавзудаги материалларини ҳам эътироф этиш ва уларга ташаккур билдириш йўлга қўйилган.
Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Янги Сирдарё» газетаси бўлим муҳаррири Холида Пардабоевага «Халқ сўзи»нинг 2025 йил 7 февралдаги 27-сонида эълон қилинган «Маҳалланинг «Анзират бувилари» сарлавҳали мақоласи учун ана шундай миннатдорлик билдирилди. Тажрибали журналист ушбу материалида Сирдарё вилоятидаги «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари фаолиятининг ибратли жиҳатларини кенг ёритиб берган.
— Журналистик фаолиятимга салкам 50 йил бўлди, — дейди Холида Пардабоева. — Ўтган йиллар мобайнида минглаб мақолалар ёздим, бир неча китобларим чоп этилди. Ижодий меҳнатларим давлатимиз томонидан юксак қадрланди. Шу билан бирга мақолаларим кўп бор эътироф этилди. Рости, муштарийлардан ҳар гал «Мақолангизни ўқидим. Жуда долзарб мавзуни ёритибсиз» сингари фикрларини эшитар эканман касбимга бўлган меҳрим янада ошади, ижодий ғайратим ортади. Шу маънода «Халқ сўзи» газетаси таҳририяти томонидан йўлланган ташаккурномадан ҳамда таҳририятнинг жамоатчи муаллифлари ижодига бўлган бундай катта эътиборидан жуда хурсанд бўлганлигимни билдирмоқчиман.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг