Етакчилар яна очко йўқотди, “Манчестер Сити”дан ғалаба

13:27 07 Декабрь 2025 Спорт
918 0

Кеча, 6 ноябрь куни Англия Премьер лигасининг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган муҳим баҳсларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.

“Арсенал” мағлубиятга учради

Турнир жадвалида қолган жамоалардан сезиларли фарқ билан олдinda борaётган “Арсенал“ жамоаси бу турга келиб мағлубиятга учради. Бу жамоанинг жорий йил Англия Премьер лигасида учраган иккинчи мағлубияти бўлди. Бунга қадар Микел Артета жамоаси фақатгина “Ливерпуль”га мағлуб бўлган эди.

Учрашувда ҳисоб 36-дақиқада мезбонлар томонидан очилди. Метти Кеш рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Троссар ҳисобни тенглаштирди. Ўйин дурангга қараб кетяпти. Аммо, ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган бешинчи дақиқада айнан дастлабки гол муаллифи Кеш ўрнига майдонга тушган Эмилиано Буэндия жамоанинг ғалаба голини киритди. Якуний ҳисоб 2:1.

“Астон Вилла” — “Арсенал” 2:1

Голлар: Кеш 36, Буэндия 90+5 – Троссар 52

“Астон Вилла”: Мартинес; Кеш (Буэндия, 87), Конса, Торрес (Линдёлеф, 87), Мацен; Камара, Онана (Богард, 75), Макгин (Санчо, 75), Тилеманс, Рожерс, Уоткинс (Мален, 66).

“Арсенал”: Райя; Уайт, Тимбер, Инкапие, Калафиори (Люис-Скелли, 87), Эдегор, Субименди, Райc; Сака (Мадуэке, 79), Мерино (Гокереш, 46), Эзе (Троссар, 46, Мартинелли, 87).

“Челси” яна очко йўқотди

Турнинг яна бир катта қизиқишига сабаб бўлган баҳс “Борнмут“ ва “Челси” жамоалари орасида кечди.

Бироқ, бу баҳсда мухлислар бирорта голга гувоҳ бўлмади. Ўйин деярли тенг курашлар остида кечди. Мезбонлар ўйин давомида “Челси” дарвозасига 13 та зарба йўллади. Ушбу зарбалардан сўнг, “аристократлар” посбони Роберт Санчез 5 та сейв намойиш этди.

“Челси” клуби эса ўйин давомида рақиб дарвозасига 12 та зарба йўллади. Ушбу зарбаларнинг 6 таси дарвоза соҳасига аниқ борди. Бироқ, баҳсда ҳисоб очилмади.

“Борнмут” — “Челси” 0:0

“Борнмут”: Петрович, Смит, Сенеси (Ҳилл, 62), Диакате, Трюффер, Скотт, Хименес (Адли, 74), Таверне, Клюйверт (Брукс, 74), Семенё, Эванилсон (Унал, 87).

“Челси”: Санчез, Густо, Фофана, Чалоба, Кукуреля, Жеймс, Нету, Палмер (Жоао Педро, 58), Гарначо (Эстевао, 77), Делап (Гиуи, 32).

“Ливерпуль” ғалабани қўлдан чиқарди

Инқироз кўчасидан чиқиб кета олаётган Арне Слот бошчилигидаги “Ливерпуль” клуби бу турга келиб ғалаба қозониш учун жуда яхши имкониятга эга эди. Бироқ, бу гал ҳам ғалаба қўлдан чиқарилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа жуда фаол ўйин намойиш этди. Бироқ, ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса мухлислар 6 та голга гувоҳ бўлишди.

48 ва 50 дақиқаларда Александер Исакдан кучлироқ эканини исботлашга бел боғлаган Юго Екитике 2 та гол киритди. 73-дақиқада мезбонлар пеналтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Гол Калверт-Левин ҳисобига ёзилди.

Орадан 2 дақиқа вақт ўтгач “Лидс” жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Бу гал Антон Стрейк Алиссон Беккер дарвозасини ишғол этди. 80-дақиқада “Ливерпуль” яна ҳисобда олдинга ўтди. Голга Доминк Сзобослай муаллифлик қилди.

Ўйиннинг асосий вақти 2:3 ҳисобида якунланди. Барча “мерсасайдликлар” ниҳоят ғалаба қозонгани ҳақида ўйлай бошлади. Аммо, ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган олтинчи дақиқада Ао Танака ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа “мерсасайдликлар” ғалабадан қўлдан чиқарди.

“Лидс” — “Ливерпуль” 3:3

Голлар: Калверт-Левин 73 пен, Штаҳ 75, Танака 90+6 – Екитике 48, 50, Сзобослай 80

“Лидс”: Перри, Бийол (Ааронсон, 65), Стрейк, Родон, Богл (Борнау, 90+3), Ампаду (Пиру, 87), Штаҳ, Груев (Танака, 65), Гудмундссон, Калверт-Левин, Окафор (Ньонто, 65).

“Ливерпуль”: Алиссон, Ван Дейк, Конате, Керкез, Виртц (Макаллистер, 68, Сзобослай, Брэдли (Гомес, 68), Жонс, Гакпо (Эндо, 83), Гравенберҳ, Екитике (Исак, 84).

“Манчестер Сити”дан йирик ғалаба

Eтакчиларнинг очко йўқотганидан Пеп Гвардиола жамоаси унумли фойда олди. Жамоа бу турда “Сандерленд“ клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда киритилган голларга ҳимоячилар Рубен Диаш ва Жоско Гвардиол муаллифлик қилдилар. Яна бир гол Фил Фоден ҳисобига ёзилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанoв ушбу ўйин қайдномасидан ўрин олди. Аммо, майдонга туширилмади.

“Манчестер Сити” — “Сандерленд” 3:0

Голлар: Диаш 31, Гвардиол 35, Фоден 65

“Манчестер Сити”: Доннарумма, Нунес, Диаш, ОʼРайли, Гвардиол (Аке, 70), Шерки (Савино, 82), Нико, Фоден (Рейндерс, 69), Доку, Силва (Люис, 82), Ҳоланд (Мармуш, 69)

“Сандерленд”: Руфс, Мукиеле, Гертрейда, Баллард, Алдерете, Ҳюм (ОʼНайен, 88), Траоре (Талби, 56), Жака (Мундле, 72), Садики (Адингра, 72), Ле Фрее, Изидор (Бробби, 56)

Четлатиш: ОʼНайен 90+3

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер