Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди.
Бу ерга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди.
Ағдам шаҳри Озарбайжоннинг ғарбий қисмида, Қорабоғ туманида жойлашган. 2021 йилдан бошлаб шаҳар инфратузилмаси фаол тикланмоқда: янги мактаблар, болалар боғчалари, уй-жойлар, маъмурий бинолар қурилмоқда.
"Иморат" мажмуасида Қорабоғ хонлиги асосчиси Паноҳ Алихоннинг саройи ва мақбараси жойлашган. 2024 йилда мажмуа реставрация ишлари ва археологик тадқиқотлардан сўнг қайта очилди.
Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.
Етакчилар мажмуада яратилган шароитлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Меҳмонлар эътиборига Озарбайжон Қорабоғининг бой маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги "Зафар" номли маданий дастур тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг