Эски шаҳар сотувга қўйилди

18:39 24 Май 2018 Дунё
1744 0

Туркиянинг қадимги Баргилия шаҳри сотувга қўйилди. Бодрумдан 30 километр узоқликда жойлашган ушбу кўҳна маскан баҳоси 8 миллион доллардан сал зиёд, деб ёзмоқда “ATOP” ахборот манбаси.

Икки ярим минг йиллик тарихга эга мазкур шаҳар ҳудудида ҳозирги кунда амфитеатр, қалъа, ташландиқ ҳолдаги ибодатхона каби иншоотлар қолдиқлари сақланиб қолган. 

Баргилия 1927 йилдан буён хусусий мулк бўлса-да, унинг атрофи яхши қўриқланмаганлиги боис кўп бор сохта археологлар “ҳужуми”га дучор бўлган. У ердан кўплаб қадимги қадама нақш(мозаика) қолдиқлари ўғирлаб кетилган. 

Унинг эгаларидан бири 87 ёшли Ҳусайн Ючпинар узоқ йиллардан бери бу ерни сотишга ҳаракат қилаётгани ҳақида оммавий ахборот воситаларига айтиб берган. У қўҳна шаҳарни муҳофаза қила олиш имкониятига эга бўлмагани учун шундай қарорга келганини қайд этган. 

Яқинда олди-сотдини тезроқ амалга ошириш учун ҳатто ҳудудга белгиланган нарх ҳам пасайтирилди. 

Баргилия хусусий мулк бўлса-да, биринчи тоифали меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Шу боис, унинг ҳудудида меҳмонхона ёки бошқа бирорта туристик объект қуриш мумкин эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?